Даврон Файзиев: Тўғри, биз Рома ўйинида тўлиқ объектив бўлишимиз қийинроқ, аммо шунда ҳам бугун Шому


Тўғри, биз Рома ўйинида тўлиқ объектив бўлишимиз қийинроқ, аммо шунда ҳам бугун Шомуродов учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлишга асосий номзод. Иккита ассист, тўпни қабул қилган эпизодда кескинлаштириш, доимий прессинг, муҳими 90 дақиқа бир хил темп намойиш этди. Яхши ўйин.

t.me/Davron_Fayziev
открыть в телеграме

Даврон Файзиев: Кебқолинг, обқолинг, кечки бозор. Бу йилги трансфер бозори арзончилиги билан ажралиб



Кебқолинг, обқолинг, кечки бозор.

Бу йилги трансфер бозори арзончилиги билан ажралиб турди. Рамос ва Месси текинга кетди, Роналду 25 миллионларга ўтди. Аввалги мавсумлар 50 миллиондан арзонга ҳатто тузукроқ ҳимоячи топиб бўлмасди. Антуан Гризманн ҳам бир пайтлар не шов-шувлар билан Барселонага ўтганди. Ҳозир эса трансфернинг сўнгги дақиқаларида ижарага бериб юборилмоқда. Ўзининг собиқ клуби Атлетико Мадридга. 1 йил ижара ва 40 миллионга трансфер. Атлетико учун афсоналарининг қайтиши нормал ҳолат. Торрес, Косталар шундай қилган.

Барселона эса ҳужумга тезда вариант топди. Севильядан Люк де Йонгни таклиф этди. 31 ёшли голландиялик ҳужумчи ҳам ижара асосда кечки бозорда текинга тушди.

Шу билан 2021 йил ёзги трансфер ойнаси ёпилди. Улгурган улгурди. Улгурмаганлар ҳали ёш.

t.me/Davron_Fayziev
открыть в телеграме

Даврон Файзиев: Туғилган кунинг билан, Ўзбекистоним Доимо озод бўлгин, обод бўлгин, ўсгин, улғайгин,



Туғилган кунинг билан, Ўзбекистоним 💚

Доимо озод бўлгин, обод бўлгин, ўсгин, улғайгин, барчамиз учун бахт маконига айлангин! 🇺🇿

t.me/Davron_Fayziev
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов