​Тўраевларнинг 10 млрд сўмлик узум кўчатиПрезидент Тошкент вилоятига амалий сафари пайтида узумчилик


​​Тўраевларнинг 10 млрд сўмлик узум кўчати

Президент Тошкент вилоятига амалий сафари пайтида узумчиликни ривожлантириш бўйича топшириқ беради. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, аниқроғи 1 млн дона узум кўчатини харид қилиш учун вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига топшириқ берилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси керакли маблағни ажратади.

Миллий марказ “ин витро” услубида етиштирилган узум кўчатларини харид қилиш учун тендер эълон қилади. Тендер комиссиясига марказ директори ўринбосари раҳбарлик қилади. Тендерда эса DE NOVA AGRO МЧЖ ғалаба қозонади. Бир қараганда, ҳаммаси рисоладагидек. Аммо очиқ маълумотларни шуни кўрсатдики, мазкур тендерда манфаатлар тўқнашуви бўлиши мумкин. Сабаби тендерда ютган корхона Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбари (тендер комиссияга раислик қилмаган) Тўраев Алишер Мелсовичга алоқадор бўлиши мумкин.

Хуллас, миллий марказ директори — Тўраев Алишер Мелсович, DE NOVA AGRO МЧЖ раҳбари эса — Тўраева Анаис Алишеровна (stat.uz’да 20.09.21гача директор сифатида қайд этилиб турган эди, бугундан раҳбар сифатида Strelkovskix Yekaterina Dmitriyevna, шартномага ҳам у қўл қўйган), МЧЖнинг 100% улуши эса Тўраев Бекжонга тегишли (шарифи йўқ). МЧЖ ва Миллий юридик манзили ҳам бир хил. Тўраев Бекжон ва Тўраева Анаис Алишеровна, шунингдек, Greencell МЧЖга эгалик ва раҳбарлик қилишади.

Тўраев Алишер Мелсович қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатадиган O‘simliklar texnologiyasi МЧЖ улушининг ярмига эгалик қилади. Бундан аввал ҳозирда тугатилган De Nova Seeds МЧЖ таъсисчиси ҳам бўлган. Тендерда ютган корхона номига ўхшашлиги ҳам қизиқ.

Дарвоқе, марказ давлат ташкилоти, тўлиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тегишли.


открыть в телеграме

Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқт


Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқтаи назаридан рад қилинади ҳамда кейинги ўринларда энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади.
открыть в телеграме

Абдулазиз Камилов Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан Тошкентда музокара ўтказмоқда, асосий

Абдулазиз Камилов Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан Тошкентда музокара ўтказмоқда, асосий мавзу — Афғонистондаги вазият.
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов