Rasul Kusherbayev: ⚡️Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтарилмоқдаЖиноят код



⚡️Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтарилмоқда

Жиноят кодексига ўзгартириш киритишга доир ушбу мазмундаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПФ-6275-сон Фармони мувофиқ, жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёши ўн тўрт ёш қилиб белгилаш таклиф этилган эди.

Ҳориж мамлакатлар, хусусан Германия, Италия, Испания, Япония ва МДҲ мамлакатлари жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши сифатида ўн тўрт ҳисобланади.

🔰Айтиш керакки, мазкур ўзгаришлар инсонпарварлик йўлидаги яна бир қадам, дейиш мумкин.

👉 @deputat_kusherbayev
открыть в телеграме

Rasul Kusherbayev: “Демади, деманглар!Хабарингиз бор, куни кеча Facebook, WhatsAp ва Instagramда


📣“Демади”, деманглар!

Хабарингиз бор, куни кеча "Facebook", "WhatsAp" ва "Instagram"да техник муаммолар юзага келиб, бир неча соат узилишлар юзага келди. Дуровнинг айтишича, 70 миллион фойдаланувчи бир кечада "Телеграм"га кӯчиб ӯтган.

Фурсатдан фойдаланиб, "Телеграм"нинг ӯзбек контентидаги айрим қизиқ каналларни кузатиб боришни тавсия қиламиз:

✅ 👉 Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

✍️👉 Muxbir Daliyev – cобиқ теле ва радиобошловчи, журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари акс этади.

🤘👉Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

🧠👉Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсуем!

📚👉Bahodir Ahmedov – у ҳуқуқшунос, яхши журналист. Ҳар бир масалага “Қонунлар нима дейди?”, деган катта лупаси билан қарайди. Анжанликларга хос юмордан йироқ эмас! Уланволинг!

🎭👉Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

🎯👉RakursUz – собиқ телерадиожурналист, Human.uz сайти бош муҳаррири Муслим Мирзажонов саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 114 мингдан зиёд. Каналда қисқа, лўнда ва водийларга хос юмор билан ёзади. Лонгридларни қарийб учратмайсиз.

Қани, каналларга марҳамат!

Ҳурмат билан Холис кузатувчи
👀
открыть в телеграме

Rasul Kusherbayev: Мен мартабамга яраша беряпманБир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб:- Эрим кас


Мен мартабамга яраша беряпман

Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб:

- Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз,- дебди.

Қўлида кичкина бир идиш бор экан.

Шунда имом хизматкорига мешга асал солиб беришни буюрибди.

Хизматкори эса:

- Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз? - дея савол билан юзланибди.

Имом унга жавобан:

- У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман,- деб жавоб қилган экан...

Кўраяпсизми, улуғлар ҳеч қачон паст кетмаган, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклаганлар.

Ҳозирчи? Бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олаяпти?

Балки бундай қилиш бизнинг хаёлимизга ҳам келмас. Аксинча, камроқ бериш пайида бўлармиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади баъзан ичимизда. Ёки замонамизнинг улуғ кўринганлари улуғ эмасми аслида?


❗️Қисқа умрда хулоса қилишга улгуриш ҳар кимнинг ўзига бўлсин.

#ibrat

👉 @deputat_kusherbayev
открыть в телеграме

Rasul Kusherbayev: Uzavto Motors монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда. Масалан, Қозоғи



"Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда.

Масалан, Қозоғистоннинг асосий тв каналларидан бири "Хабар 24" навбатлар ҳақида лавҳа тайёрлабди.

"Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга қарамай компания Тожикистонда ўз дилерлик пунктини очган", дейилади хабарда.

Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монополистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.

Шунча зарари етмагандек ушбу "имтиёзхўр монополист"нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имиджини тушириб, ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!

❗️Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.

#ЙўқолсинМонополия

👉 @deputat_kusherbayev
открыть в телеграме

Rasul Kusherbayev: ❗️Мультирадар ўрнатилган автомашина радар белгиси қўйилмаган ва белги таъсиридан



❗️Мультирадар ўрнатилган автомашина радар белгиси қўйилмаган ва белги таъсиридан ташқарида ҳаракатланаётган ёки турган бўлса, жаримага тортиш учун ишлатилиши мумкин эмас.

‼️ Чунки "Йўл ҳаракати қоидалари"даги "Ахборот-кўрсатгич белгилари" бобининг 5.43. бандида «Радар» "Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт. Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади", деб белгиланган.

🚔 Мультирадар ҳам функциясига кўра, автомобилнинг белгиланган тезликка риоя этишини назорат ва қайд қилиш билан шуғулланади. Шу боис, радар функциясини бажаради ва 5.43. банддаги «Радар» белгиси ўрнатилган ҳудуд доирасида ишлатилиши керак.

#билибқўйинг

👉 @deputat_kusherbayev
открыть в телеграме

Rasul Kusherbayev: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИМахсус


МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида аҳолини оммавий эмлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, аҳолига диний ибодатларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан киритилган таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Унга кўра 2021 йил 13 августдан эътиборан:

✅ масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

✅ масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

📂 Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларга ҳам мазкур тартибни татбиқ этишни тавсия қилинди.

📂 Ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

👉 @deputat_kusherbayev
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов