FATVO.UZ: ВИТРДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ#намоз #витр❓788-САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини


ВИТРДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз #витр

❓788-САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.

Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби).

Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти” (“Ал-Лубоб” китоби).

Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
открыть в телеграме

FATVO.UZ: ЙИҒЛАБ ЮБОРСА НАМОЗ БУЗИЛМАЙДИМИ#қисқа_савол_жавоблар❓CАВОЛ: Намоз ўқиётганда баъзан кўзга


ЙИҒЛАБ ЮБОРСА НАМОЗ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқиётганда баъзан кўзга ёш келади. Намоз ўқиётганда йиғлаб юборса намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда охиратни ўйлаб ёки қалб эриб йиғлаш билан намоз бузилмайди. Фақат йиғи асносида тилдан бирор маънони ифодаловчи калима чиқмаслиги керак. Лекин дунё иши учун йиғлаш намозни бузади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
открыть в телеграме

FATVO.UZ: ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ#қисқа_савол_жавоблар❓CАВОЛ: Мусулмон одам и


ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов