Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov: #Сўраган_эдингизОТА-ОНАЛАР БИЛАН КИМ ШУҒИЛЛАНИШИ КЕРАК#СаволБ


#Сўраган_эдингиз

ОТА-ОНАЛАР БИЛАН КИМ ШУҒИЛЛАНИШИ КЕРАК?

#Савол

Бизни мактабга деярли хар куни ота-оналар ташриф буюришади. Ўзим ММИБДЎ бўлиб ишлайман, ҳужжат ишларим кўпайиб кетганлиги боис хар бир ота-она билан ишлагани вақт қилолмайман. Мактабда ота-оналар билан суҳбат қилиш фақат ММИБДЎнинг вазифасига кирадими? Умуман олганда ота-оналарни қабул қилишни тартибга солувчи бирон-бир меъёрий ҳужжат борми? Жавоб учун рахмат.

#Жавоб

Албатта ота-оналарни қабул қилишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжат мавжуд. Таълим муассасалари билан ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, ота-оналар билан таълим тизимига оид муаммоларни жойида ҳал этиш, бу борада аҳоли билан яқиндан доимий мулоқотни тизимли ташкил қилиш мақсадида 2017 йил 20 февралда Халқ таълими вазирлигининг Умумий ўрта таълим муассасаларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 56-сонли буйруғи имзоланган.

Ушбу буйруқда “Ота-оналар билан мулоқот хонаси”ни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилган. Тавсияда “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” директор, психолог, маънавият ва маърифат ёки бошқа қулай хоналардан бирида ташкил этилиши, эълонлар тахтасига таълим муассасасида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” ташкил этилиши ҳамда унинг қайси хонада жойлашганлигини кўрсатувчи эълон жойлаштирилган бўлиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Ота-оналар билан мулоқот белгиланган жадвал асосида мактаб директори томонидан шахсан қабул қилинади. Мактаб директори узрли сабабларга кўра иш жойида бўлмаган ҳоллардагина ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ота-оналарни қабул қилади.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.me/dokument_Zamdirektor


Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u_pulatoff 📝 Савол юбориш вақтинча чекланган. Реклама жойлаш: @UNIHUB_Agentligi

открыть в телеграме

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov: ​ЎҚИТУВЧИЛИК УЧУВЧИ ВА ЎТ ЎЧИРУВЧИЛИК КАБИ ҚИЙИН КАСБМаълумот


​​ЎҚИТУВЧИЛИК УЧУВЧИ ВА ЎТ ЎЧИРУВЧИЛИК КАБИ ҚИЙИН КАСБ

Маълумотларга қараганда, ўқитувчилик учувчи, ҳаво ҳаракатини бошқарувчи ва ўт ўчирувчи каби қийин касблардан бири ҳисобланар экан.Тадқиқотлар натижасига кўра, бу касбларнинг барчасида стресс даражаси бир хил экан.⠀

Бугун мана шу шарафли касб эгалари бўлган ўқитувчиларнинг байрами. Шу фурсатдан фойдаланган ҳолда барча устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан табриклаймиз.

Маълумот учун, ўқитувчилар кунини нишонлаш ғояси 19 асрда пайдо бўлган. Кейин турли мамлакатларда байрамларни таниқли ўқитувчиларга бағишлаш анъанаси пайдо бўлган.

Расмий байрам - Бутунжаҳон ўқитувчилар куни 1994 йилда пайдо бўлган, у ЮНЕСКО томонидан жорий этилган ва 5 октябрга тўғри келади. У БМТнинг жаҳон ва халқаро кунлар тизимига киритилган.

Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info


открыть в телеграме

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov: #Сўраган_эдингиз ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ШТАТ БИРЛИГИ ҚИСҚАРТИРИЛИШИ А


#Сўраган_эдингиз

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ШТАТ БИРЛИГИ ҚИСҚАРТИРИЛИШИ АНИҚ БЎЛДИМИ?

#Савол
Мактабда ёшлар етакчиси лавозимининг қисқариш ёки қисқармаслиги тўғрисида қандай маълумотлар бор? Янги ўқув йилидан бошлаб етакчилик штати йўқ бўладими?

#Жавоб
Мактаблардаги ёшлар етакчиси штат бирлигини қисқартириш таклифини Халқ таълими вазирлиги бермаган. Ҳар хил жойлардан, ҳар хил таклифлар бўлган. Кимдир у штатни ўзига олмоқчи бўлди, кимдир маҳаллага олмоқчи бўлди. Ҳозирда ҳар хил муҳокамалар бўляпти.

Лекин, ҳозир бу ҳақда ҳеч қандай қарор чиқмаган. Мактабда етакчи қисқаради деган нарса ҳозирча йўқ. Токи қарор чиқмагунча, ҳеч ким ортиқча ҳаракат ҳам қилмаслиги керак. Янги ўқув йилида ҳамма мактабдаги ёшлар етакчилари мактабдан ойлигини олиб, ишини давом эттиряпти.

Тўғри, ҳар хил таклифлар бўлган. Ёшлар йили бўлганлиги учун ҳар ўзгаришлар қилиш учун ҳаракатлар бўлган. Лекин, у таклифлар норасмий муҳокама даражасидаги таклифлардир.

Шунинг учун ҳамма ўзини ишини қилиши керак. Агар қанақадир қарор чиқадиган бўлса, у камида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Президент қарори бўлади. Ва у албатта оммавий муҳокама ҳам қилиниб, оммага етказилади.

Саволга Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жавоб берди.

Шу билан бирга, мазкур масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида Республика Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари билан боғландик. Маъсулларнинг айтишига кўра, ҳозирча ҳаммаси илгаригидек давом этади. Яъни, етакчилик штатини қисқартириш бўйича айни дамда ҳаракатлар тўхтатилган.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.me/dokument_Zamdirektor


Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Асосий мақсад педагог ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш 📝 Савол юбориш: @savollar_murojaat_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @UNIHUB_Agentligi

открыть в телеграме



Популярное

Список каналов