Huquqiy axborot: #Биласизми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбирк



#Биласизми

🔘 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
открыть в телеграме

Huquqiy axborot: #Биласизми Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларн



#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
👉 мусиқа чалиш;
👉 товуш сигналлари бериш;
👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️

❗️фуқароларга 90 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 135 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
открыть в телеграме

Huquqiy axborot: #Қонунчиликдаги_янгиликлар Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимлар


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

Ҳукумат қарори (609-сон, 27.09.2021 й.) билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚠️ Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.

🗓 Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.

🔰 Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:

➖ жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
➖ иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;
➖ ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
➖ ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
➖ иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
➖ ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
➖ ҳайдовчилар маст бўлмаса;
➖ транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

🗓 Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
открыть в телеграме

Huquqiy axborot: #Биласизми Қонунчиликга қўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолга



#Биласизми

🔰 Қонунчиликга
қўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилар томонидан қуйидаги тартибда тўланади:

👉 дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;
👉 бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:
👉 биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;
👉 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;
👉 5 – 9 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
открыть в телеграме

Huquqiy axborot: #Адлия_хабари Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига танлов эълон қилади Адлия ва


#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига танлов эълон қилади

📌 Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилади.

🔘 Номзодга қўйиладиган талаблар:
● юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларининг дипломига эга бўлиш;
● давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни мукаммал билишга устуворлик берилади);
● марказ бошлиғи лавозими учун мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи талаб этилади.

🔰 Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
➖ барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
➖ ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм;
➖ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий таъминот;
➖ идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча имтиёзлар:
👉 адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари;
👉 (1-даражали юрист) берилади ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ тўланади.

👉 камида уч йил меҳнат стажига эга бўлганда:
🔸 лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади;
🔸 нотариал идорада олти ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

Мурожаат муддати ва манзил:

🌐 номзодлар 2021 йил 6 сентябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини vacancy.adliya.uz сайти орқали юборишлари лозим.

➡️ Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан www.adliya.uz сайти (adliya.uz/uz/about/jobs/hiring_order) орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни:

● Адлия вазирлигининг (71) 207-04-64 телефон рақами;
@antikorbot телеграм боти орқали беришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов