Соғлом ҳаёт | Kun.uz: ❓Чақалоқ вазнининг меъёрдан ортиқ туғилиши хавфлими✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғ



Чақалоқ вазнининг меъёрдан ортиқ туғилиши хавфлими?

✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

🔶 Ҳомила вазни 4000 гр.дан ортиқ бўлиши тиббиётда макросомия деб аталади. Одатда 4500 граммдан ортиқ вазн билан туғилган чақалоқларда туғуруқ оғир ўтиши ва туғуруқ жароҳатларнинг юзага келиш хавфи мавжуд. Ушбу жароҳатлар келгусида болада неврологик касалликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қолаверса, ҳомиладорликнинг охирги даврларида йўлдош ва ҳомила эҳтиёжлари орасидаги фарқнинг катталашиб кетиши йўлдош етишмовчилиги каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

🔷 Асосан бўлажак она қандли диабетга чалинган ёки ўзи ҳам ортиқча вазнли бўлганда ёғ ва углеводли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, оқсил етишмаслиги юзага келганда, ҳомиладорлик давомлилиги чўзилиб кетганда ҳомиланинг вазни катталашиб кетади.

🔸Кўпинча туғуруқ асоратларсиз ўтади. Туғуруқнинг табиий ёки операция йўли билан амалга оширилиши боланинг тахминий ўлчами, онанинг чаноқ ўлчами каби омилларга боғлиқ.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
открыть в телеграме

Соғлом ҳаёт | Kun.uz: ❓Эрталаб иштаҳа бўлмаслигининг сабаби нима✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:❇️ Кўп инс



Эрталаб иштаҳа бўлмаслигининг сабаби нима?

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

❇️ Кўп инсонларда эрталаб иштаҳа бўлмаслиги кузатилади. Натижада ишга, ўқишга нонуштасиз кетиш, кунни нонуштасиз бошлаш кузатилади.

Эрталаб иштаҳа бўлмаслигига:
▪️Кечқурун ёғли овқатлар истеъмол қилиш;
▪️Овқатлангач тез ухлаб қолиш;
▪️Кечқурун газли ва спиртли ичимликлар ичиш;
▪️Ширинликлар ва фаст-фудлар истеъмол қилиш;
▪️Кун давомида ва кечқурун турли чипслар ва писталар истеъмол қилиш сабаб бўлади.

🔸Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун кун давомида зарарли маҳсулотлар ўрнига ёғ ва оқсилга бой табиий маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Бунда кефир, йогурт, активлаштирилган ёнғоқлар, қовоқ уруғлари, бедана тухуми ва зайтунлар айни муддао бўлади. Улар кечга кам миқдорда калория тўпланишига ёрдам беради ва тонгда иштаҳа юзага келади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
открыть в телеграме

Соғлом ҳаёт | Kun.uz: ❓Қон босими ошганда нималар қилиш керак✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:✅ Қон босими



Қон босими ошганда нималар қилиш керак?

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Қон босими ошиши кўп инсонларда кузатилади. Бу юрак қон-томир касалликлари, айниқса инфаркт ва инсульт касалликлари учун хавфли ҳисобланади.

☑️ Шикоятлар: бош оғриши, бошнинг энса ва чакка қисмларида кучли оғриқ, кўнгил айниши, қайд қилиш, юрак тез уриши, кўз олди қоронғилашиши кузатилади. Ушбу шикоятлар кузатилганда қон босимини ўлчаш лозим. Бунда беморга:
▫️Беморни ярим ётган ҳолда ўтқизиш;
▫️Сиқиб турган кийимларини ечиш ва хонани кислород билан таъминлаш;
▫️Беморни тинчлантириш;
▫️Бош қисмига музли, оёқ қисмига иссиқ грелкалар қўйиш;
▫️Шифокор томонидан ёзиб берилган қон босимини туширувчи ва тинчлантирувчи дори воситаларини ичириш;
▫️Лимон сиқилган сув ичириш;
▫️Лимонни ўзини истеъмол қилиш;
▫️Кўк ва лавандали чойлар ичириш тавсия этилади.

🔸Беморни дориларни ичгач, бироз вақт ўтиб қон босимини ўлчаш лозим. Дорилар таъсирида ҳам қон босими тушмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов