Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!: ​Дунё ва COVID-19БУРУНГА СЕПИЛАДИГАН «SPUTNIK


Дунё ва COVID-19

БУРУНГА СЕПИЛАДИГАН «SPUTNIK V» КЎНГИЛЛИЛАРДА СИНАЛАДИ

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги «Sputnik V» коронавирусга қарши вакцинаси синовларининг иккинчи босқичини ўтказишга рухсат берди.

Тадқиқотдан мақсад — вояга етган кўнгиллилар иштирокида «Гам-КОВИД-Вак» дори препаратининг хавфсизлигини, қабул қилинувчанлигини ва иммуногенлигини баҳолашдан иборат. Синовда 500 нафар кўнгилли қатнашади, уни 2023 йил 31 декабргача якунлаш режалаштирилган.

———————————————

ЖССТ COVID-ЭКСПЕРТЛАРДАН ИБОРАТ ЯНГИ ГУРУҲНИ ТУЗДИ

ЖССТ янги вирусларни ўрганиб, келажакда пандемиялар олдини олиш устида ишлайдиган 26 нафар олимдан иборат рўйхатни тақдим этди. Улар, шунингдек, COVID-19 коронавирусини ҳам тадқиқ қилади.

Гуруҳга Хитойнинг Ухань шаҳридаги қўшма тадқиқотда иштирок этган олимлар Марион Купманс, Теа Фишер, Хунг Нгуен ва ветеринария бўйича хитойлик эксперт Ян Юнги ҳам кирди.

Жамоа вирус Ухандаги бозорларда ҳайвонлардан одамларга юққани ёки лабораториядаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сизиб чиққани версияларини кўриб чиқади.

ЖССТ ушбу гуруҳ COVID-19 келиб чиқишини аниқлаш борасида «бизнинг сўнгги имкониятимиз» бўлиши мумкин, деди.

—————————————

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ҲАЛИГАЧА БОШЛАНМАГАН МАМЛАКАТЛАР МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус дунёнинг учта мамлакатида ҳали вакцинация бошланмаганини маълум қилди. Булар — Бурунди, Эритрея ва Шимолий Корея.

Шунингдек, унинг қайд этишича, 56 та мамлакат ЖССТ томонидан қўйилган, сентябрь охиригача аҳолининг 10 фоизини эмлаш бўйича мақсадга эриша олмаган. Бундан ҳам кўпроқ мамлакат эса жорий йил сўнгига қадар аҳолининг 40 фоизини эмлаш мақсадига эришолмаслик хавфи остида турибди.

«Шунингдек, яна бир гуруҳ мамлакатлар чекланган имкониятларга эга. Булар беқарорлик, низолар ёки зўравонликдан жабр чеккан давлатлардир. ЖССТ ва бизнинг шерикларимиз бу мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, вакцинацияни жорий қилиш учун жойларда техник ва логистик салоҳиятни мустаҳкамлаш устида ишламоқда», — дейилади ЖССТ хабарида.

Манба: Daryo.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


открыть в телеграме

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!: ​Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси


Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор бола даволанмоқда?

Бугун Европанинг қатор мамлакатларида авж олаётган пандемиянинг янги тўлқини дунё аҳлини яна жиддий хавотирга сола бошлади. Жумладан, биргина Россия Федерациясида кунлик касалланиш кўрсаткичлари 25 минг нафарга етиб, ўлимлар сони антирекорд даража — илк бор 900 нафардан ошди. Бу эса ташвишланарли ҳолат.

Ана шундай вазиятда Ўзбекистонда эпидемиологик ҳолатнинг барқарорлашуви, албатта, ижобий натижа. Аммо бу хотиржамликка берилиш учун асос бўлолмайди.

Тошкент вилоятидаги Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси мутасаддилари ҳам айни шу фикрда. Муассаса директори Анвар Ҳусановнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар фақат Зангиота 1-сон ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида қабул қилиняпти.

— Марказимиз 2 минг ўринга мўлжалланган, — дейди А. Ҳусанов. — Ҳозир бу ерда 1 минг 600 нафар бемор муолажа оляпти. Уларнинг 26 фоизи олтмиш ёшдан ошган фуқаролар бўлса, 160 нафарга яқини болалардан иборат.

Жами беморларнинг 77 фоизи ўрта оғир, 20 фоизи оғир, 3 фоизи эса ўта оғир ҳолатда. Айни пайтда 153 нафар бемор жонлантириш бўлимида даволаняпти. Кунига ўрта ҳисобда 100-150 нафар беморни қабул қилиб, уларни 7-10 кун давомида саломатлигини тиклаш чораларини кўряпмиз.

Марказ шифокорларининг қайд этишича, касалланиш кўрсаткичларини бундан ҳам пасайтириш мумкин. Бунинг энг самарали ва оқилона йўли — ўз вақтида эмланиш! Қолаверса, кўча-кўйда, жамоат жойларида фуқароларнинг карантин қоидаларига етарли даражада эътибор қаратмаётгани ҳам эпидемиологик вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Статистик кўрсаткичлардан ҳам аёнки, оғир ва ўта оғир ҳолатдаги беморларнинг катта қисми кекса ёшдаги инсонлар. Уларда касаллик асоратлари оғир кечиши ва тузалиш муддати узайиб кетиши кузатилмоқда. Бундай беморлар билан суҳбатлашганимизда, улар вакцина олишни пайсалга солиб келганидан афсусда эканликларини айтишди.

Иккинчи салбий ҳолат шуки, СOVID-19ни юқтириб олаётганлар орасида болалар сони ҳам ортиб бораётир. Мисол учун, айни кунда Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига кунига ўртача 25 нафар ўғил-қиз ётқизиляпти. Чунки юртимизда кенг тарқалган дельта штамми болаларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Европа давлатлари илғор тажрибалирдан келиб чиқиб Ўзбекистонда ҳам 12 ёшгача бўлган болаларни эмлашга киришилган,дейди А. Ҳусанов суҳбат давомида. — Шу кунгача 117 минг нафардан зиёд фарзандларимиз вакцина олиб улгурди. Уларнинг ҳеч бирида ножўя таъсирлар кузатилгани йўқ. Шундай экан, бу амалиётни янада оммаллаштириш барчамиз учун фойдали. Чунки болажонларимиз нафақат бемор, балки вирус ташувчи бўлиб қолишлари мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibie?domain=" rel="nofollow">


открыть в телеграме

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!: ​СИРДАРЁЛИК ОНКОЛОГЛАР 160 ДАН ОРТИҚ БЕМОРГА


СИРДАРЁЛИК ОНКОЛОГЛАР 160 ДАН ОРТИҚ БЕМОРГА ДИСТАНЦИОН НУР ТЕРАПИЯ МУОЛАЖАЛАРИНИ ЎТКАЗДИ

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали шифокорлари онкологик касалликлар билан оғриётган беморларни даволаш, уларни умр кўриш давомийлигини узайтириш мақсадида замонавий, энг илғор ва сўнгги русумдаги технологиялар имкониятидан самарали фойдаланмоқда.

Яқинда мазкур муассасага Чехия давлатида ишлаб чиқарилган, қиймати 1 миллион 400 минг АҚШ доллари бўлган “КОБОЛЬТ-80” гамма-нур терапия аппарати олиб келиб ўрнатилган эди.

Эътиборлиси, сирдарёлик онкологлар қисқа вақт ичида ушбу тиббий ускуна ёрдамида онкологик касалликларга чалинган 160 нафардан ортиқ беморга дистанцион нур терапия муолажаларини ўтказди.

Бундан ташқари, муассасанинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, тури ва кўламини янада кенгайтириш мақсадида 5 миллиард сўмдан иборат 16 турдаги 22 та тиббий асбоб-ускуна келтирилди.

Бу эса шифокорлар ишини енгиллатиб, касалликларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида даволаш имконини бермоқда.

Хусусан, айни пайтда кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, қўл ва оёқ соҳасидаги юқори технологик операциялар ана шу илғор технология имкониятларидан фойдаланилган ҳолда шу ернинг ўзида маҳаллий онколог мутахассислар томонидан ўтказилмоқда.

Беморларнинг овора-ю сарсон бўлиб, узоққа боришларига, даво муолажалари олиш учун навбатда туришларига сира ҳожат қолмади. Улар ўз саломатликларини шу ернинг ўзида тиклаши мумкин.

Бунинг учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида барча имкониятлар яратилган.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi" rel="nofollow">" rel="nofollow">


открыть в телеграме

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!: ❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка даво


❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 545 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈229 миллион 373 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 705 мингдан зиёд киши вафот этган (22.09.2021 йил Европа вақти билан соат 17:06 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 545 201 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 797 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (23.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈230 миллион 156 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 720 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 42,034 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,531 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (21,247 миллиондан ортиқ),
🇬🇧тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,496 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (7,333 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 6 миллиард 005 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 545 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 229 млн 373 тысячи,
📉из них более 4 млн 705 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:06 по центральноевропейскому времени 22 сентября 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 545 201 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 797 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 15:21 часов по ташкентскому времени 23 сентября 2021 года), в мире заразилось
📈более 230 млн 156 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 720 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 42,034 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 33,531 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 21,247 млн),
🇬🇧на четвертом — Великобритания (7,496 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (7,333 млн).

💉Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 6 млрд 005 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi" rel="nofollow">" rel="nofollow">


открыть в телеграме

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!: ССВ: ЮРТИМИЗДА ҲАР ЙИЛИ 3,5 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁ


ССВ: ЮРТИМИЗДА ҲАР ЙИЛИ 3,5 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОРДА СУНЪИЙ ГАВҲАР ИМПЛАНТАЦИЯСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Бугун юртимизда офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” мавзуида ташкил қилинган тадбир онлайн ва офлайн форматида ўтказилмоқда.

⚡️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi


Telegraph
ССВ: ЮРТИМИЗДА ҲАР ЙИЛИ 3,5 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОРДА СУНЪИЙ ГАВҲАР ИМПЛАНТАЦИЯСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Бугун юртимизда офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” мавзуида ташкил қилинган тадбир онлайн ва офлайн форматида ўтказилмоқда. Айтиш лозимки, анжуманда иштирок этиш учун минг нафардан зиёд офтальмолог онлайн рўйхатдан ўтган, шунингдек, юртимизнинг 150 нафардан зиёд офтальмологлари – тиббиёт олий таълим муассасалари офтальмология…

открыть в телеграме

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!: ⚡️Тезкор хабарССВ: ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУСГА ҚА



⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЮҚОРИ САМАРАГА ЭГА ПРЕПАРАТ ОЛИБ КЕЛИНДИ


Бундан бироз муддат аввал Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозиргина Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий "антитаначалар коктейл"и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

открыть в телеграме



Популярное

Список каналов