bakiroo: Толиблар ҳокимиятга келганидан буён қўшни давлатларга етказилган электр учун қарзлар тўланм


Толиблар ҳокимиятга келганидан буён қўшни давлатларга етказилган электр учун қарзлар тўланмаган

Афғонистоннинг ”DABS" энергетика корпорациянинг қўшни давлатлардан импорт қилинган электр учун қарзи 62 млн.доллардан ошган. Компания ҳар ойда ўртача 25 млн.долларгача қийматда электроэнергия импорт қилади.

Вазият шундайки, ”DABS"нинг истеъмолчилари - аҳоли ва бизнес электр учун деярли ҳақ тўлашмайди, тўлов дисциплинаси мавжуд эмас. Шунинг учун импорт қилинган электр учун асосан халқаро донорлардан йиғилган маблағлар ҳисобидан тўлов амалга ошириб келинган. Лекин толиблар ҳокимиятга келгач, халқаро ҳамжамият Афғонистонга ёрдам беришни деярли тўхтатган.

Бошқа манбаларга кўра, қўшнилардан фақат Тожикистон Афғонистонга электр етказишни тўхтатган. Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон гарчи афғон томони тўловларни амалга оширмаслиги юқори бўлсада, электр етказишни давом эттирмоқда.

Электр учун Ўзбекистоннинг Афғонистондан қанча миқдорда ҳақдорлиги ва бу ҳақдорлик толиблардан қай тарзда ундирилиши мумкинлиги тўғрисида очиқ маълумотлар мавжуд эмас.
открыть в телеграме

bakiroo: Иккита катта бозор бор - Ўртасида аждарҳо борЎзбекистон катта бозор. 35 миллионлик нуфус.Ук


Иккита катта бозор бор - Ўртасида аждарҳо бор

Ўзбекистон катта бозор. 35 миллионлик нуфус.

Украина катта бозор. Қрим босиб олингандан кейин ҳам 42 миллионлик аҳолиси бор.

Лекин бу катта бозорлар ўзаро боғланмаган.

Бугун Ўзбекистон ҳаво йўллари 6,5 йиллик танаффусдан кейин биринчи бор Тошкент-Киев-Тошкент авиарейсини амалга оширмоқда. Ҳозирча рейслар ҳафтада бир марта юз беради. Собиқ иттифоқнинг иккинчи ва учинчи буюк шаҳарлари учун бу жуда кам.

Озгина тижорий мантиқ ва маркетинг ўлчовлари бўлса, Одесса ва Урганчни, Бухоро ва Львовни авиалоқа билан боғлаш керак. Икки томонлама фойдали бўлади.

Львовга ҳар йили келаётган 2-2,5 млн. туристнинг, Одессага келаётган 2 млн.атрофидаги туристнинг ҳеч қурса 10 фоизини Ўзбекистон шаҳарларига буриш мумкин. Бу имконли.
открыть в телеграме

bakiroo: TIUE университети жорий ўқув йили учун талабаларни қабул қилмоқдаТошкент Халқаро Таълим Уни



TIUE университети жорий ўқув йили учун талабаларни қабул қилмоқда

Тошкент Халқаро Таълим Университети
қуйидаги бакалавриат йўналишларига талабаларни қабул қилишни давом эттирмоқда:

- Таълим ва ўқув жараёнларини бошқариш (рус тилида);
- Aхборот технологиялари (рус / инглиз тилларида);
- Бизнес бошқаруви (рус / инглиз тилларида).

“Таълим ва ўқув жараёнларини бошқариш” йўналиши таълим тизими хизмат поғоналарида ўсиш имкониятини очиб беради.

Инглиз тилида тўрт йиллик ўқув дастурини муваффақиятли тугатган битирувчилар TIUE’нинг маҳаллий бакалавр дипломини ва ОTHM ташкилотининг белгиланган намунадаги дипломини оладилар.

Рўйхатга олиш 30-сентябргача давом этади.

Рўйхатдан ўтиш: www.tiue.uz
Батафсил маълумот: +99855 5002021
реклама
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов