Xushnudbek.uz: ​Қоракўл таълими тизими Тошкентда! Қоракўл математика мактабининг вакилларидан би

​​Қоракўл таълими тизими Тошкентда!

📌 Қоракўл математика мактабининг вакилларидан бири Дилшод Ҳайитбоев Тошкентда ўз фаолиятини MEGA SCHOOL’да бошлади.

Абитуриентларни олийгоҳларга, шунингдек ўқувчиларни Президент мактаби ҳамда Ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабга Қоракўл таълим тизими орқали тайёрлайди.

Сиз ҳам фарзандингиз жайдарича таълим олишини хоҳласангиз, дарҳол Дилшод Ҳайитбоевга @MatematikaHD канали орқали боғланинг.

Унутманг, энг яхши инвестиция - таълимга тикилган инвестициядир!

Мурожаат учун:
☎️ +998712000506
+998917782277
+998901181885

Телеграм: @megaschool_admin
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчаси, 5-уй
Мўлжал: Метронинг Туркистон ва Юнусобод бекатлари
Реклама
открыть в телеграме

Xushnudbek.uz: Мўйноқда яшовчи оилаларга 5 млн сўмдан тарқатилмоқдаОрол денгизи фожиаси оқибатларида





Мўйноқда яшовчи оилаларга 5 млн сўмдан тарқатилмоқда

Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда.

Ёрдам пуллари қишлоқ фуқаролар йиғинларида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
открыть в телеграме

Xushnudbek.uz: Ички “перевод” ҳақида маълумотОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талаб


Ички “перевод” ҳақида маълумот

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Кўриб чиқиш натижалари ариза муаллифларига қуйидаги тартибда эълон қилинади:

❌ Ўқиши кўчирилиши тавсия этилмаганлиги бўйича маълумотлар ариза муаллифларининг transfer.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади.

Шунга кўра ушбу тоифадаги талабалар эртага, 5 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларининг кўриб чиқиш натижалари бўйича шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкин.

✅ Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабалар рўйхати 6 сентябрь куни 16:00 дан бошлаб талабалар ўқиши кўчирилиши сўралган ОТМларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабаларнинг базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчирилиши муайян ОТМ томонидан узрли сабабларни асословчи ҳужжатларнинг асли кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
открыть в телеграме

Xushnudbek.uz: 215 киши афв этилдиМустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев содир

215 киши афв этилди

Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахсларни афв этиш тўғрисида Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шунингдек, 73 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.


👉 @xushnudbek 👈
открыть в телеграме

Xushnudbek.uz: ❗️Бугун!Талабалар учун таълим кредити мавзусида овозли чат 21-август, шанба⏰ соат



❗️Бугун!

Талабалар учун таълим кредити мавзусида овозли чат

📆 21-август, шанба
соат 20:00

Овозли чатда:

— Молия вазирлиги
— Марказий банк
— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
— Ёшлар ишлари агентлиги
— тижорат банклари мутасаддилари саволларга жавоб қайтаришади.

Ушбу мавзу бўйича сизни қизиқтирган саволлар бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
открыть в телеграме

Xushnudbek.uz: “Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор, “Энг яхши солиқ тўловчи” ва “Энг яхши экспортё









“Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор”, “Энг яхши солиқ тўловчи” ва “Энг яхши экспортёр”
деган номларга муносиб деб топилган 100 нафар тадбиркорларга Президент Шавкат Мирзиёев номидан миннатдорчилик хатлари топширилди.

Миннатдорчилик хатларини Бош вазир ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ҳамда Сардор Умрзаковлар топширди.

Бу ривожланган давлатларда кенг тарқалган яхши анъана. Айниқса энг яхши солиқ тўловчилар ва ҳалол тадбиркорларга давлат ва Ҳукумат раҳбарлари миннатдорлик билдириб, қўллаб-қувватлаб турилади. Бу қолганларга мотивация беради, ҳалол ва тўғри ишлашга ўзига хос даъват бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
открыть в телеграме

Xushnudbek.uz: Кобул аэропортида аянчли ҳолат кузатилмоқда. Одамлар мамлакатни тарк этиш мақсадида ҳ





Кобул аэропортида аянчли ҳолат кузатилмоқда. Одамлар мамлакатни тарк этиш мақсадида ҳар нарсага тайёрлигини намоён қилмоқда, ҳатто учиб кетиш арафасидаги самолётга ҳам осилишмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳавода учиб кетаётган самолётдан тушиб кетган одамларнинг видеоси ҳам тарқалди.

Аллоҳ асрасин, тинчлик бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
открыть в телеграме

Xushnudbek.uz: Шавкат Мирзиёев паралимпиячиларимизга бўлажак мусобақаларда омад тилади:Хабарингиз бо


Шавкат Мирзиёев паралимпиячиларимизга бўлажак мусобақаларда омад тилади:

"Хабарингиз бор, 24 август куни Токиода ёзги Паралимпия ўйинлари бошланади. Ушбу нуфузли мусобақада ҳам вакилларимиз муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қиладилар, деб ишонамиз.

Бугунги тантанали маросимда бир гуруҳ паралимпия спортчиларимиз ҳам қатнашмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, бўлғуси мусобақаларда уларнинг барчасига омад ва зафарлар тилаб қоламиз", - деди давлат раҳбари.


👉 @xushnudbek 👈
открыть в телеграме



Популярное

Список каналов